«халқ банки» тегли мақолалар


Ўзбекистондаги бир нечта банклар Contact хизмати билан ишлаш тўхтатилгани ҳақида хабар берди
21 феврал 2024, 17:50

Ўзбекистондаги бир нечта банклар Contact хизмати билан ишлаш тўхтатилгани ҳақида хабар берди

Ўзбекистондаги бир қанча банклар Contact пул ўтказмалари тизими билан ишлашни тўхтатганини маълум қилди. Ушбу хизматнинг оператори QIWI Банк бўлиб, унинг лицензияси Россия Марказий банки томонидан қайтариб олинди.

Ўзбекистондаги камида 5 та банк АҚШ санкциялари эълон қилинганидан кейин «Юнистрим» билан ишлашни тўхтатди
25 июл 2023, 15:18

Ўзбекистондаги камида 5 та банк АҚШ санкциялари эълон қилинганидан кейин «Юнистрим» билан ишлашни тўхтатди

АҚШ Россиянинг «Юнистрим» тўлов тизимига санкция киритгач, Ўзбекистондаги камида 5 та банк у билан ишлашни тўхтатди. Тизимнинг ишлаши Қозоғистон, Арманистон ва Грузияда ҳам чекланди.

«Халқ банки» акциялари биржага чиқарилди
12 июн 2023, 17:19

«Халқ банки» акциялари биржага чиқарилди

«Тошкент» республика фонд биржасининг қарори билан «Халқ банки» АТБнинг акциялари биржага чиқарилди. Банк давлат улуши халқ IPO`си орқали сотиладиган ташкилотлар рўйхатига киритилганди.

«Халқ банки»нинг Сирдарёдаги филиалида 3,8 млрд сўм талон-торож қилингани айтилмоқда
3 март 2023, 10:05

«Халқ банки»нинг Сирдарёдаги филиалида 3,8 млрд сўм талон-торож қилингани айтилмоқда

«Халқ банки»нинг Ховос филиалида 3,8 млрд сўм талон-торож қилингани айтилмоқда. ДХХ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, банкнинг бир нафар масъули қамоққа олинганини маълум қилди.

Халқ банки филиали раҳбари ўз ходимини отиб қўйди
17 сентябрь 2022, 23:45

Халқ банки филиали раҳбари ўз ходимини отиб қўйди

Жиззах вилоятида Халқ банкининг Зомин филиали бошқарувчиси ўз қўл остидаги ходимига спорт қуролидан ўқ узди.

Андижонда икки банк ходими 111 млн сўмни ўзлаштирганлиги маълум бўлди
16 август 2022, 16:02

Андижонда икки банк ходими 111 млн сўмни ўзлаштирганлиги маълум бўлди

Андижоннинг Булоқбоши туманидаги «Халқ банки» ходимлари томонидан банкоматга жойланиши керак бўлган 111 млн сўм ўзлаштирилганлиги аниқланди. Текширув давомида етказилган зарар тўлиқ қопланган.

Андижонда «Халқ банки»нинг 13 нафар ходими 4,6 млрд сўмни ўзлаштирганликда айбланмоқда
11 феврал 2022, 17:29

Андижонда «Халқ банки»нинг 13 нафар ходими 4,6 млрд сўмни ўзлаштирганликда айбланмоқда

«Халқ банки» нинг Андижон вилояти Амалиёт бўлимининг 13 нафар ходими жами 4,6 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, 11 нафари ҳибсга олинган, 2 нафарига эса гаров эҳтиёт чораси қўлланилган.

Навоийдаги ЙТҲда вафот этган 3 нафар банк ходими дам олиш куни ишга жалб қилингани айтилмоқда
8 ноябр 2021, 22:05 2

Навоийдаги ЙТҲда вафот этган 3 нафар банк ходими дам олиш куни ишга жалб қилингани айтилмоқда

Навоий вилоятидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 3 нафар банк ходими «юқори турувчи раҳбарлар берган топшириқларни бажариш учун дам олиш куни ишга жалб қилингани» айтилмоқда. Меҳнат вазирлиги ҳолатни ўрганишни бошлади.

Навоийда содир бўлган 2 та ЙТҲда 9 киши ҳалок бўлди
7 ноябр 2021, 11:42

Навоийда содир бўлган 2 та ЙТҲда 9 киши ҳалок бўлди

Навоий вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Уларнинг 3 нафари Халқ банкининг Нурота филиали бошқарув ходимлари экани айтилмоқда. Шунингдек, вилоятда содир бўлган бошқа бир ЙТҲ оқибатида 1 киши вафот этди. Ҳодисага қум бўрони кўринишни чеклаганлиги ва оралиқ масофа сақланмаганлиги сабаб бўлган.

Халқ банки муаммоли кредитлар сабабли тижорий кредитлашни тўхтатди
3 август 2021, 18:42

Халқ банки муаммоли кредитлар сабабли тижорий кредитлашни тўхтатди

Халқ банки муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетгани учун тижорий кредитлар беришни тўхтатди. 1 июль ҳолатида уларнинг улуши июндаги 6 фоиз ўрнига 15 фоиз ёки 3,2 трлн сўмга етди.

Шуҳрат Отабоев Халқ банкига раҳбар бўлди
21 июл 2021, 15:54

Шуҳрат Отабоев Халқ банкига раҳбар бўлди

Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида беш ойдан камроқ муддат ишлаган Шуҳрат Отабоев Халқ банки бошқарув кенгаши раиси бўлди.

Асакада банк ходимлари 158 фуқаронинг пенсия ва нафақа пулларини талон-торож қилди
3 май 2021, 11:48

Асакада банк ходимлари 158 фуқаронинг пенсия ва нафақа пулларини талон-торож қилди

Асака туманидаги «Халқ банки» филиали ходимлари 158 нафар фуқаронинг жами 90,3 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини талон-торож қилган. Бундан ташқари, банк филиали собиқ раҳбари ва бошқалар кредит маблағини тўлиқ сўндириш учун тўланган 58 млн сўмни банкка кирим қилмасдан ўзлаштирганлиги аниқланган.

Андижонда банк ходими деҳқон бозоридаги банкоматлардан 345,5 млн сўмни ўзлаштирди
6 феврал 2021, 15:01

Андижонда банк ходими деҳқон бозоридаги банкоматлардан 345,5 млн сўмни ўзлаштирди

Андижон вилоятида банк филиалининг бош мутахассиси ўтган йилнинг декабрь ойидан, шу йилнинг январь ойигача банкоматлардан 345,5 млн сўмни ўзлаштириб олди. Бундан ташқари, фуқаро ўз ихтиёрида бўлган жуда кўп миқдордаги мулкни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги маълум бўлди.

Тошкентда пенсия пулларини «еб кетган» «Халқ банки» кассирига жиноят иши қўзғатилди
2 феврал 2021, 16:40

Тошкентда пенсия пулларини «еб кетган» «Халқ банки» кассирига жиноят иши қўзғатилди

Мирзо Улуғбек тумани «Халқ банки» филиали сайёр касса ҳисобчиси 170 млн сўм миқдоридаги пенсия ва нафақаларни талон-тарож қилганлиги аниқланди. Банк ҳодими ушбу пулларни ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён тарқатмасдан, ўзлаштиргани маълум бўлди.

Халқ банкига янги раис ўринбосари тайинланди
7 январ 2021, 17:43

Халқ банкига янги раис ўринбосари тайинланди

АТ Халқ банкининг Тошкент вилояти Чирчиқ филиали бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб келган Гулзода Рашидова акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви Раисининг аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Наманганда «Халқ банки» ходимлари 11 киши номига кредит олиб, ўзлаштириб юборди
21 июл 2020, 20:03

Наманганда «Халқ банки» ходимлари 11 киши номига кредит олиб, ўзлаштириб юборди

Наманганда «Халқ банки» ходимлари 11 кишини хабардор қилмасдан, улар номига 200 млн сўм кредит ажратиб, ўзлаштириб юборгани аниқланди.

Марказий банк иккита банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади
29 июн 2020, 12:34

Марказий банк иккита банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади

Марказий банк 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида «Агробанк» ва Халқ банки фаолиятида банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатларини аниқлади. Шу сабабли, ушбу банкларга нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг